Markaz haqida

O’quv markazimiz sizni Oliy o’quv yurtlariga tayyorlaydi. Yangi hayotga qadam qo’ygan yoshlar oliy o’quv yurtiga kirish istaydi. Bizning abiturient tayyorlash kurslarimiz barcha kerakli fanlardan ta’lim beradi. Prime education sizni yuqori darajadagi kafolat bilan sizga istalgan o’quv yurtiga tayyorlaydi. Biz har bir talabani barcha ehtiyojlarini chuqur o’rganib ularga qulay shart-sharoit yaratganmiz. Bu yerda siz haqiqiy ilmlar o’rmonida sayr qilgandek his etasiz.

Prime Education абитуриентлар мактаби илм олишни танлаган ёшларга ўзида мужассам бир қанча инновацион имкониятларни тақдим этади.
Ушбу мактабда таҳсил олишни истаган абитуриентлар учун иккита йўналишда тўртта автобус қатнови йўлга қўйилган бўлиб, Тошкент шаҳрининг исталган жойида истиқомат қилувчи абитуриент бу автобуслардан бепул фойдаланади.

Ушбу даргоҳда илм олиш учун келган ёшлар ортиқча ҳеч бир нарсага чалғиб қолмасликлари учун улар яшайдиган меҳмонхонада хона хизмати, шунингдек, абитуриентнинг кийимлари, идишларини ювиб тозалаш ишлари йўлга қўйилган.

prime-education-3

Бу ерда таҳсил олаётган ҳар бир абитуриент зарур дарсликлар билан бепул таъминланади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқув-марказида илм олишга бўлган рағбатни ошириш мақсадида абитуриентлардан ўзлари ўрганаётган фан бўйича тест олиб турилади. Тестда юқори натижа қайд этган ўқувчи замонавий техника қурилмалари: телефон, планшет, ноутбук сингари совғалар билан тақдирланади.

Prime Education абитуриентлар мактабида ўзлаштириши суст бўлган ўқувчилар билан алоҳида шуғулланилади, улар дарсларни мукаммал эгаллашлари учун замонавий методикадан фойдаланилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Prime Education абитуриентлар мактабида ота-оналар билан ишлашнинг ажойиб услуби қўлланилади. Мактаб маъмурияти ҳар бир абитуриентнинг натижаси билан уларнинг ота-онасини хабардор қилиб боради. Таълим беришнинг ушбу усули ҳам замонавий бўлиб, шу пайтга қадар Ўзбекистондаги бирорта ўқув марказида учрамаган ҳолатдир.

Айни дамда, Prime Education абитуриентлар мактабида бошқа имтиёзлар ҳам мавжуд. Масалан, жорий йилнинг 15 октябрига қадар 10 ойлик тўловни олдиндан амалга оширган абитуриент учун 25 фоизлик, 5 ойлик тўловни амалга оширган абитуриент учун эса 15 фоизлик чегирмалар қўлланади.

Бу ҳаммаси эмас, мактабнинг янги ўқувчисига айланган ҳар бир йигит-қизга ўқув марказининг махсус совғалари тақдим этилади.
Бир сўз билан айтганда Prime Education абитуриентлар мактаби илм олишни танлаган абитуриентни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

“Prime Education” абитуриентлар мактабига ҳозироқ қўнғироқ қилинг:
Телефонлар:
+998 97 700 50 60
+998 98 300 76 66
+998 71 200 25 55
Манзил:
Тошкент ш., Олмазор тумани, Нодира кўчаси 19Б уй.
primeedu.uz – сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин!

cert

Yangiliklar

  • 2016 27/09

    Kun.uz saytida o’quv markazimiz haqidagi maqola e’lon qilindi.

    Davomi
  • 2016 27/09

    O’quv markazning internet sayti ishga tushdi

    Davomi
  • 2016 27/09

    O’zbekistonda ilk bor “Prime Education” innovasion abiturientlar maktabi ochildi

    Davomi
  • 2016 24/09

    O’quv markazimiz endi yangi ish kunini boshlamoqda

    Davomi

Maslahat kerakmi?

Quyadiglarni to'ldiring. Sizga maslahat berish uchun tezda bog'lanamiz.